...
МЕНЮ
ONLINE TV

Brexit’дан зериккан дипломат Тетчер каби танкда сайр қилди


07:43, 09.09.2017 Олам
 1 812

Борис Жонсон Маргарет Тэтчер йўлини давом эттирди.

Буюк Британия Ташқи ишлар идораси раҳбари Борис Жонсон Эстонияга сафари давомида танкда “сайр” қилди. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар берди.
 
НАТОнинг Эстониядаги ўқув-машғулотлари бўлиб ўтаётган полигонга Таллинга дипломатик саёҳат учун келган Борис Жонсон ташриф буюрди. Британиялик дипломат Буюк Британия қуролли кучлари ҳарбий бўлинмасининг танкида сайр қилди.
 
Унинг танкдаги ҳолати тасвирланган суратлар ОАВ орқали бутун дунёга тарқалди...
 
Борис Жонсоннинг ушбу ҳаракати Британиянинг қаттиққўл Бош вазири Тэтчер хонимнинг ҳаракатини эслатади.
 
Бундан 31 йил аввал айни сентябрь ойида Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчер Германия Федератив Республикасидаги Фоллингбостел шаҳридаги ҳарбий ўқув машғулотлари жараёнида иштирок этиб, танкда “саёҳат” қилган эди.
 
Аввалроқ, Британия Ташқи ишлар идораси раҳбари Борис Жонсон мамлакат Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин Осиё–Тинч океани минтақасида фаол ташқи сиёсат юритишни режалаштирганлиги ҳақида хабар берган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Буюк Британия Борис Жонсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!