Жанжал сабаби аниқ эмас, аммо Мэддокс онасининг тарафини олган. Айтишларича, Питт болани ё урган, ёки қаттиқ итариб юборган.
“New York Daily” нашрининг хабар беришича, Брэд Питт ўзининг катта ўғли Мэддокс билан ниҳоят ярашиб олди. Сўнги пайтларда ажрашиш жараёни билан машғул Брэд Питт ва Анжелина Жолининг муносабатлари илиқлашиб қолган. Натижада, Анжелина фарзандларига отасининг уйига боришга рухсат берди. Шу пайтгача Питт болаларни фақат Жолининг уйида кўрар эди.
Хабар беришларича, Питт олти нафар фарзанди билан биргаликда кечки овқат тановул қилган. Бундан ташқари, ошпазга ҳар бир фарзандининг севимли таомини тайёрлашни айтган. Кечки овқатдан сўнг, кичиклар ухлаш учун ётгач, Питт катта ўғли Мэддокс билан жиддий суҳбат ўтказди. Шундан сўнг уларнинг муносабати яхшилана бошлади.
Қайд этиш керак, Питт ва Жолининг жанжали ўтган йилнинг сентябр ойида, Франциядан Америкага учаётган самалётда бошланган. Жанжал сабаби аниқ эмас, аммо Мэддокс онасининг тарафини олган. Айтишларича, Питт болани ё урган, ёки қаттиқ итариб юборган. Полициянинг суриштирув ишлари натижасида, бундай ҳодиса содир бўлмагани аниқланган. Аммо бу воқеадан сўнг Мэддокс анча муддат отаси билан гаплашмаган.