Cassini зонди 1997 йил 5 октябрда Ердан кўтарилган ва 2004 йил 1 июлда Сатурнга етган.
Cassini зонди 1997 йил 5 октябрда Ердан кўтарилган ва 2004 йил 1 июлда Сатурнга етган. Шундан кейин зонд бир неча йил давомида сайёра орбитасида бўлиб, унинг йўлдошлари ҳақида маълумотлар тўплаган.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Cassini Сатурн ва унинг ҳалқалари ўртасидаги кенглик томон йўналтирилди. Космик зарралар билан тўқнашувларнинг олдини олиш учун қурилманинг айлана антеннаси ўзига хос қалқон билан ҳимояланди, натижада алоқа вақтинчалик узилди.
Cassini миссияси тугашига қадар зонд Сатурн ва унинг ҳалқалари ўртасига яна 21 марта кириб-чиқиши керак (кейингиси 2 майга мўлжалланган). Шундан сўнг унинг бортида ёқилғи тугайди ва жорий йилнинг сентябрь ойида қурилма Сатурн атмосферасида ёниб кетади.