Пластик жарроҳлар ушбу операцияни амалга оширишдан бош тортишмоқда.
Аслида бу йигитча қўғирчоқ Кенга ҳар томонлама ўхшаш истагида танасининг турли қисмларини салкам 10 марта пластик операция қилдирган. Кўриб турганингиздек, натижалар “ёмон эмас”.
Галди 4 та қовурғасини пластик жарроҳлик ёрдамида олдириб ташлаш истаги билан шифокорларга мурожаат қилди. Бироқ, АҚШлик жарроҳлар Терри Даброу ва Пол Нассиф бундай операцияни ўтказишдан бош тортишди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу операция беморнинг ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин.
Галди эса, шифокорларнинг операцияни ўтказишга розилик бермаганликларидан хафа экани ва орзу қилган натижасига эришмагнича тинчимаслигини айтган. Шунингдек, Галди шу йўл билан кўкрак қафасида амалга оширилган пластик жарроҳлик амалиёти асоратларини бартараф этиш ва ўз орзусидаги каби сарвқомат бўлишига ишонмоқда. АҚШлик шифокорлар операцияни амалга оширмасликларини айтишгач, Галди Бразилиядан 4 та қовурғасини олиб ташлаш учун шифокор топганини маълум қилди.
Галдининг айтишича, унинг қўғирчоқ Кенга ўхшаш истаги болаликда, қизалоқларнинг Кенни севиб ўйнаётганликларини кўргач, пайдо бўлган. Аввалига у Кенга ўхшаш истагида соч турмаги ва кийимларини ўзгартирган ва театр студиясига борган. Бироқ Галдини “чиройли ва кўркам эмассиз”, деб ишга олишмаган. Шундан сўнг, у Кенга ҳар томонлама ўхшашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Айни вақтда Маурисиони Instagram ижтимоий тармоғининг юлдузи дейиш ҳам мумкин. Ижтимоий тармоқда унинг саҳифасига 110 минг киши аъзо бўлган. ОАВда у ҳақидаги дастлабки маълумот ўтган йили пайдо бўлганди. Шундан бери унинг интернет аудиторияси тобора ортиб бормоқда.