Қувурнинг бир учи Молдавияда иккинчиси эса Украинада.
Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Украинанинг Винница вилояти ҳудудида ер остидан ўтувчи спирт қувури борлигини аниқлашди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ушбу қувурдан контрабанда йўли билан Молдавиядан Украинага спирт етказиш учун фойдаланилган.
“Тадбиркорлар” бунинг учун Днестр қирғоғига яқин жойда маҳаллий фуқаролардан бирининг уйини ижарага олишган ва қирғоқ бўйлаб ер остига полипропилен қувурларни ётқизиб чиқишган. Қувурнинг бир учи Украинадаги Кременное қишлоғи ҳудудида экани маълум. Диаметри 6 сантиметр, узунлиги 430 метр бўлган ушбу қувур ёрдамида яқин кунлар ичида бошқа давлатдан спирт олиб киришни режалаштирилган эди. УХХнинг тезкор ҳаракати туфайли контрабандачиларнинг режалари чиппакка чиқди.

Умида Якубова