...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев абирали бўлди


16:04, 09.06.2016 Олам
 4 867

Янги туғилган чақалоқ ҳақидаги хушхабарни президентнинг набираси ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали етказди.

Кеча, 8 июнь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев абирали бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар бермоқда. Бу ҳақда президентнинг набираси Айсултан Назарбоев ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берган.
 
Ўз саҳифасида президентнинг набираси ҳомиладор рафиқаси Алима билан тушган суратини илова қилади ва сурат тагига қуйидаги изоҳни ёзиб қолдиради:
 
“Дўстлар, бугун ҳаётимдаги энг бахтли кун ва мен уни сиз билан баҳам кўришни истайман. Кеча тунда рафиқам менга қиз фарзандни ҳадя этди. Биринчи фарзанднинг туғилишини кутишдек ҳаяжонли жараён бўлмаса керак. Бу Яратган томонидан берилган мўжиза ва бунинг учун  мен ундан миннатдорман. Ҳаммага аён бўлган сабаблар туфайли мен бу ҳақда аввал гапиришни истамагандим. Чунки ҳар қандай инсон учун, шу жумладан мен учун ҳам биринчи ўринда оила туради. Агар бундан бошқача фикрлайдиганлар бўлса, бу ачинарли. Яратганга шукурки, мен кутган онлар келди. Гўзал қизалоқ дунёга келди”.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Айсултан Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!