...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилияда 36 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди


13:33, 31.08.2017 Олам
 1 903

Транспорт воситаларининг кетма-кет тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмди.

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида 36 та транспорт воситаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
 
Полициянинг дастлабки тахминига кўра, ўнлаб машиналарнинг тўқнашувига ёнғин оқибатида юзага чиққан қуюқ тутун сабаб бўлган.
 
Кўриш даражаси паст бўлганлиги туфайли юк машувчи машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган, шундан кейин кетма-кет тўқнашувлар юз берган.
 
Хабарларга қараганда, ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этган, 20 киши жабрланган.
 
Айни вақтда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб бориляпти. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб бориш ишлари амалга оширилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Бразилия ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!