...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилия 1983 йилдан буён биринчи марта Америка кубогининг гуруҳ босқичидан чиқа олмади


13:13, 13.06.2016 Спорт
 2 346

Бразилия терма жамоаси саккиз марта Америка кубогини ютган эди.

АҚШда футбол бўйича ўтказилаётган Америка кубоги – 2016 чемпионатида турли хил кутилмаган натижалар кузатилмоқда. Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Перуга қарши сўнгги учрашувда рақибга битта гол фарқи билан ютқазиб қўйди ва гуруҳда қолиб кетди. Бу билан “пентакампеонлар” 1983 йилдан бери биринчи марта мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмади. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайти ёзмоқда.

Якшанбадан душанбага ўтар кечаси, 13 июнда АҚШнинг Массачусетс штати, Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтган Бразилия-Перу учрашувида Рауль Руидиаснинг ягона голи эвазига перуликлар ғалаба қозонди.

Бразилия терма жамоаси гуруҳда тўрт очко йиғди ва учинчи ўринни эгаллади. Мазкур гуруҳдан Эквадор биринчи, Перу иккинчи ўринни олиб кейинги босқичга йўл олди.

Америка кубоги 3 июндан 27 июнгача бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси саккиз марта Америка кубогини ютган (1919, 1922, 1949, 1989, 1997, 1999, 2004, 2007).
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Бразилия Америка кубоги – 2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!