...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик эркак хотини ва 4 қизини ўлдираётганини видеога олди ва қочиб кетди


13:07, 13.06.2016 Олам
 3 927

Оила бошлиғи ўзининг машинасида қочиб кетган ва ягона гумондор шахс у ҳисобланади.

АҚШнинг Нью-Мексико штатида Хуан Давид Виллегас-Эрнандес исмли шахс ўз рафиқаси ва тўрт нафар қизини ўлдириб, қочиб кетди,  дея “Associated Press”  хабар бермоқда.
 
Маҳаллий полициянинг айтишича, бу кимса оила аъзоларини ўлдириш жараёнини суратга олган ва автомобилида номаълум йўналиш томон кетган.
 
Марҳумларнинг жасадларини қариндошлардан бири уларнинг уйига меҳмонга келган пайтда топган. Виллегас-Эрнандеснинг рафиқаси 34 ёшда, қизлари эса уч, етти, 11 ва 14 ёшда бўлганлар.
 
Полиция вакили Тодд Уалдермутнинг сўзларига кўра, қотилликда гумон қилинаётган шахс қизил Форд пикапида ҳаракатланаётган бўлиши мумкин.
 
Полиция қотиллик нима сабабдан ва айнан ким томонидан амалга оширилганини аниқлаш мақсадида тергов ишлари олиб бормоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ гумондор шахс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!