...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бўстонлиқда чўмилишга келган одам чўкиб кетди


14:59, 02.09.2017 Жамият
 4 140

Тошкент вилоятида 2017 йил ёзида 40 нафар одам чўкиш натижасида ҳалок бўлди.

Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Д.Нурхўжаев туманнинг Ғазалкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркент дарёсида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувда чўкиб кетиши натижасида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратурасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Вилоят прокуратураси хабарида бу сингари чўкиш ҳолатлари ёз мавсумида кўплаб содир бўлишини маълум қилинган.
 
Хусусан, дам олиш мавсумида вилоят ҳудудидаги сув ҳавзалари ва дарёларда эҳтиётсизлик оқибатида жами 40 нафар одам, шу жумладан 5 нафар вояга етмаганлар сувда чўкиши натижасида вафот этиши ҳолатлари аниқланган.
 
Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти фуқаролар томонидан сув ҳавзалари ва дарёларда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик, шу жумладан таъқиқланган жойларда чўмилиш, маст ҳолатда сувга тушиш, ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдириш каби ҳолатлар натижасида юзага келган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Тошкент вилояти Дам олиш Чўкиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар