Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ўзгаришлар қилиш вақти келганини таъкидлади.
Бугунги кунда республикадаги Қишлоқ врачлик пунктлари замонавий анжомлар билан жиҳозланган бўлса-да, аммо мутахассислар сони етарли эмас. Айрим чекка ҳудудларда эса ҳатто, оддий қон топшириш учун туман марказига ёки шаҳарга боришга тўғри келади. Шунингдек, баъзи ҳудудларда тиббий кўриклар юзаки тарзда олиб борилади.
5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан ўтказилган видеоконференцияда юқоридаги фикрларни баён этар экан, республикада Қишлоқ врачлик пунктлари куну тун ишламоғи лозимлигини таъкидлаб ўтди. “Бундай фаолиятни ташкил этиш учун ҚВП ёнидан шу пунктда ишлайдиган шифокор учун уй қуриб берилади”, дейди Президент.
Баъзан юртдошларимизнинг “тез ёрдам” хизмати вакилларининг чақирилган жойга зудлик билан етиб келмаслигидан шикоят қилганларини эшитиб қоламиз. Президент Шавкат Мирзиёев бу борада ҳам ислоҳотлар қилиш зарурлигини айтиб ўтди.