Мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари камситилиши аниқланган ҳар бир вазият бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрадилар.
Комиссияга нафақат вазирлар, жамоат ташкилотлари, балки давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам киритилади. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий соҳа ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйиш юзасидан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди. Унга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан давлат ва жамоатчилик назоратини ташкил этадилар. Бунда айниқса, бюджет ташкилотлари ходимларини қишлоқ хўжалиги, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, қурилиш, иккиламчи хом-ашё йиғиш ишларига мажбуран жалб этилмаслигини алоҳида назоратга оладилар.
Аниқланган қонун бузилиши ҳоатлари юзасидан зудлик билан тегишли ҳуқуқ-тартибот органларини огоҳлантириш бериш, уларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрадилар.
Мажбурий меҳнатни бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида жойларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши, айниқса, қишлоқ хўжалиги ишларидаги фаолияти юзасидан тизимли мониторингни кучайтирадилар.
Оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида ёритиладиган мажбурий меҳнат тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда ўрганиб борадилар ва ОАВ, интернет-нашрлар билан ҳамкорликни йўлга қўядилар. Мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари камситилиши аниқланган ҳар бир вазият бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрадилар.
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари