...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратурада япониялик мутахассислар иштирокида халқаро семинар ўтказилди


13:41, 22.11.2017 Жамият
 1 974

Японияда маъмурий судлов амалиёти, прокуратура органлари тизими ва дастлабки терговнинг айрим хусусиятлари муҳокама этилди.

Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Нагоя университетининг (Япония) Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Маъмурий ва жиноят процесси: Япония тажрибаси” мавзусида халқаро семинар ўтказилди.
 
Семинар давомида хорижий экспертлар, шу жумладан Нагоя университети профессори Ичихаши Кацуя, Рюкоку университети (Япония) профессори Хонда Такио, Тайван миллий университети (Хитой) профессори Шин Мин Чен, Япония Адлия вазирлиги тадқиқотчилари Масахико Кимура ва Иваи Томоюкилар томонидан тақдимотлар ўтказилди.
 
Шу билан бирга, Японияда маъмурий судлов амалиёти, прокуратура органлари тизими ва дастлабки терговнинг айрим хусусиятлари муҳокама этилди.
 
Хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари юқори баҳоланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот хизмати эълон қилган хабарга кўра, Семинар иштирокчилари ўз фикрлари ва таклифларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Бош прокуратура Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар