...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура олти эркакнинг сувдаги суратига муносабат билдирди


14:53, 29.10.2018 Жамият
 7 900

Сурат пахта режасини бажармаганларни жазолаш вақтида олингани айтилганди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Оққўрғон воқеаси бўйича расмий баёнот берди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.
 
“Бош прокуратура бу ҳолатни текширмоқда, қатьий айтишимиз мумкинки, бундай ҳолатнинг юзага келишида айбдор булган шахслар, мансаби ва даражасидан қатьи назар тегишлича жавобгарликка тортилиши таьминланади”, – дейилади баёнотда.
 
Ижтимоий тармоқларда олти эркакнинг тизза баробар сувга ботгани тасвирланган сурат тарқалганди ва у кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Сурат пахта режасини бажармаганларни жазолаш вақтида олингани айтилди. Кейинроқ эса суратдагилар пахта эмас, ғалла сабаб жазолангани маълум бўлди.


 
Меҳнат вазирлиги суратнинг қаерда ва қачон олинганини билиш учун жамоатчиликка мурожаат билан чиқганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар