...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура 51 нафар мансабдорни жавобгарликка тортди


13:02, 18.05.2018 Жамият
 6 211

Президент қарор ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 51 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят ишлари қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2018 йилдаги “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилган.
 
Бошқарма томонидан Президентнинг қарор ва топшириқлари ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, унинг ижроси мунтазам равишда жойларга чиқиб ўрганилмоқда.
 
Текширишлар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этган 36 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди.
 
Мазкур текширишлар давомида асосий эътибор Президент қарор ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилди.
 
Текширишлар натижасига кўра, 51 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят ишлари қўзғатилди.
 
Шу билан бирга, 17 та тадбиркорлик субъектларига 53,3 млрд. сўм ва 4,3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 11,4 гектар ер майдони ажратилишига ҳамда 26 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд сўм пул маблағлари ажратилиши таъминланди.

Теглар:Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар