Афсуски, “Насаф” Қаршида “Персеполис” билан дуранг ўйнаганидан кейин плей-оффга чиқа олмайдиган бўлди.
“Насаф”нинг тўплаган очколари сони 7тага етди ва жамоа учинчи ўринда қолди. Шу тариқа, гуруҳда муддатидан аввал нимчорак финалга чиққан икки жамоа номи аниқ бўлди.
Афсуски, “Насаф” Қаршида “Персеполис” билан дуранг ўйнаганидан кейин плей-оффга чиқа олмайдиган бўлди. “Ас-Садд” ўз уйида БААнинг “Ал-Васл” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада қатарликлар ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди.
“Персеполис”нинг очколари 10 тага етди. 7 очкога эга бўлиб турган “Насаф” ўзаро ўйинлар натижаси бўйича форслардан ўтиб кета олмаслиги маълум бўлди. Қаршиликлар гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинини 16 апрель куни Дубайда “Ал-Васл”га қарши ўтказади.
ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 5-тур.
“Насаф” (Қарши) – “Персеполис” (Эрон) 0:0.
“Марказий” стадион. 18319 томошабин.
Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн)
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев (17.Дониёр Нарзуллаев, 77), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдихолиқов, 20.Ислом Кенжабоев (69.Драган Черан, 62), 22.Игорь Голбан (с), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 88), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 8.Санжар Рашидов, 21.Жаҳонгир Алиев.
“Персеполис”: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Содиҳ Муҳаррами, 4.Саид Жалол Ҳусайни (с), 10.Фаршод Ахмадзода, 11.Комил Камилоби Зиё, 13.Ҳусайн Моҳийни, 15.Муҳаммад Ансори, 18.Муҳсин Роби Хон, 19.Воҳид Амири (69.Али Муслих Таклими, 87), 70.Али Алипур (5.Башар Буниян), 88. Сиёмак Неъмати (8.Ахмад Нуруллоҳи, 69).
Захира: 44.Бужидор Радошевич, 25. Абулфази Дарвешванд, 77.Муҳсин Мусулмон, 90.Годвин Менша.
Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев 76.