...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футболчи Муҳаммад Салоҳ Миср Президенти бўлолмади


21:09, 02.04.2018 Олам
 4 594

Сайловларда икки нафар номзод президентлик учун курашган.

Мисрда жорий йилнинг 26-28 март кунлари президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
 
Сайловларнинг охирги босқичида икки нафар номзод кураш олиб борди. Улардан бири мамлакатнинг амалдаги президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ва “Ал-Гад” сиёсий партияси етакчиси Мустафо Мусо эди.
 
Бугун, 2 апрель куни Миср Миллий сайлов комиссияси сайловнинг якуний натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Сиси 97 фоиз овоз билан янги муддатга президент ловозимини эгаллади.
 
Сайловчиларнинг қолган қисми Мусо номзодини қўллаб-қувватлаган.
 
Сайловларда қизиқ ҳолат аниқланган. Унга кўра, сайловчиларнинг 1,5 миллион нафари берилган сайлов бюллетенларига қўшимча ўрин киритиб, Англиянинг “Ливерпуль” футбол клуби етакчи ўйинчиси мисрлик Муҳаммад Салоҳга овоз беришган.
 
Маълумот ўрнида, 2013 йилги давлат тўнтариши вақтида мамлакат Мудофаа вазири лавозимида иш юритаётган Сиси собиқ президент Муҳаммад Мурсий ҳокимияти ағдарилиб, ҳибсга олнгач, вақтинчалик муддатга президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Сўнгра у президентлик сайловларида ғалаба қозонган.
Икром Раҳмон

Теглар:Абдул Фатоҳ ас-Сиси Мустафо Мусо Муҳаммад Салоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!