...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс. Шаҳобиддин Зоиров “Uzbek Tigers” аъзосини финалда мағлуб этди


12:59, 30.11.2017 Спорт
 3 146

Бугун, -56 кг вазн тоифасида юқори қизиқишларга сабаб бўлаётган финал жанги ўтказилди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Термиз шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатинниг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
 
Бугун, 30 ноябрь куни -56 кг вазн тоифасида катта қизиқишларга сабаб бўлаётган муҳим финал жанги ўтказилди.
 
Мазкур финалда Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Абдулҳай Шораҳматовга қарши жанг ўтказди.
 
Ўйин ҳакамлар финал жанги якунлангандан сўнг Шаҳобиддин Зоировнинг ғолиб бўлганини қайд этишди.
 
Якунда Шаҳобиддин Зоиров -56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионига айланди. Абдулҳай Шораҳматовга эса кумуш медаль топширилди.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал -49 кг вазн тоифасида Худойназар Файзов Бухоро жамоаси аъзоси Мироншох Ибрагимовни мағлубиятга учратиб, ўз вазни тоифасида Ўзбекистоннинг янги чемпионига айланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдулҳай Шораҳматов Шаҳобиддин Зоиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!