Бугун, -56 кг вазн тоифасида юқори қизиқишларга сабаб бўлаётган финал жанги ўтказилди.
Бугун, 30 ноябрь куни -56 кг вазн тоифасида катта қизиқишларга сабаб бўлаётган муҳим финал жанги ўтказилди.
Мазкур финалда Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Абдулҳай Шораҳматовга қарши жанг ўтказди.
Ўйин ҳакамлар финал жанги якунлангандан сўнг Шаҳобиддин Зоировнинг ғолиб бўлганини қайд этишди.
Якунда Шаҳобиддин Зоиров -56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионига айланди. Абдулҳай Шораҳматовга эса кумуш медаль топширилди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал -49 кг вазн тоифасида Худойназар Файзов Бухоро жамоаси аъзоси Мироншох Ибрагимовни мағлубиятга учратиб, ўз вазни тоифасида Ўзбекистоннинг янги чемпионига айланганди.