...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бўкада ота ўз қизини пичоқлади


18:03, 18.10.2017 Жамият
 14 264

Ўртадаги жанжал туфайли ота қизига уч марта пичоқ санчади.

15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида пичоқлаш билан боғлиқ ҳодиса юз бергани ҳақида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Шу куни тахминан соат 00.30 ларда Бўка туманида яшовчи фуқаро, 1956 йилда туғилган, Холмурод Норалиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ўз фарзанди, 1980 йилда туғилган Дурдона Маликова билан жанжаллашгани оқибатида унинг танасига уч марта ош пичоғини санчган. Пичоқ урилиши оқибатида қизига тан жароҳати етказган. Жабрланувчи шифохонага етказилган ҳамда жонлантириш бўлимига ётқизилган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Холмурод Норалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Терговни ишлари олиб борилаётгани хабар берилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Бўкадаги жиноят Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар