...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида 2 та қотил ва 9 та фирибгар қўлга олинди


17:43, 18.10.2017 Жамият
 2 905

Вилоятда бир ҳафта давомида 126 та жиноят содир этилиб, шундан 110 таси фош этилган.

Тошкент вилояти ҳудудида 11-18 октябрь кунлари 126 та жиноят қайд этилгани хабар қилинди.
 
Улар жумласига 2 та қасддан одам ўлдириш, 4 та қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 1 та босқинчилик, 2 та безорилик, 1 та талончилик, 45 та ўғирлик, 9 та фирибгарлик, 4 та гиёҳвандлик, 1 та автотранспорт воситасини олиб қочиш, 3 та иқтисодий ва 54 та бошқа турдаги жиноятлар киритилган.
 
Содир этилган жами 126 та жиноятнинг 110 таси “иссиқ изи йўқолмасдан” фош этилган.
 
Бундан ташқари, ҳафта давомида қидирувда юрган 23 нафар шахслар қўлга олинган.
 
Улар:
 
- 2 таси қасддан одам ўлдириш;
 
- баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, зўрлаб номусга тегиш, безорилик содир этган бир нафардан;
 
- 2 та баданга оғир шикаст етказиш;
 
- 1 та Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва оммавий тартибсизликлар;
 
- 1 та вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш;
 
- 9 та фирибгарлик;
 
- 4 та ўғирлик жиноятларини содир этиб, суд ва терговдан қочиб юрган шахслардир.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар