Божхона тўловидан озод қилинган товарлар рўйхати билан танишинг.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январга қадар божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёларнинг айрим турлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, қуйидаги товарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда ёки олиб чиқилганда божхонага тўлов тўланмайди.

- Тирик йирик қорамол;
- Тирик қўй ва эчкилар;
- Йирик қорамол гўшти, барра ёки совутилган;
- Барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти;
- Янги ва совутилган картошка;
- Соя ловияси, майдаланган ёки майдаланмаган;
- Кунгабоқар уруғи, майдаланган ёки майдаланмаган;
- Кунжут уруғи;
- Шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза, қаттиқ ҳолатда.
Суннатилла Абдуллаев