Давлат божхона хизмати ўз фаолиятининг тарғиботини ижтимоий тармоқларда олиб бормоқда.
Ахборот фойдаланувчиларига кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Telegram ижтимоий тармоғида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди.
Маълумот учун, Telegram орқали бир кунда 15 миллиардга яқин матнли хабарлар ва медиафайлларни ўзаро алмашиш имконияти мавжуд.
Маълумотларга кўра, ҳозирда мессенджернинг 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор. Ҳар куни ушбу мессенджерга 600 мингга яқин инсонлар аъзо бўлмоқда.