...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхона қўмитаси Telegram’да “иш бошлади”


13:19, 17.10.2017 Жамият
 3 635

Давлат божхона хизмати ўз фаолиятининг тарғиботини ижтимоий тармоқларда олиб бормоқда.

Истеъмолчиларга ахборотни етказиш, уларнинг янгиликларга бўлган эҳтиёжни тез фурсатда қондириш мақсадида аҳолининг катта қисми фаол бўлган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
 
Ахборот фойдаланувчиларига кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Telegram ижтимоий тармоғида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди.
 
Маълумот учун, Telegram орқали бир кунда 15 миллиардга яқин матнли хабарлар ва медиафайлларни ўзаро алмашиш имконияти мавжуд.
 
Маълумотларга кўра, ҳозирда мессенджернинг 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор. Ҳар куни ушбу мессенджерга 600 мингга яқин инсонлар аъзо бўлмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Давлат божхона хизмати Telegram ижтимоий тармоғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар