...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхона институти қайта ташкил этилди


10:00, 05.11.2018 Жамият
 3 550

Институт божхона органлари учун таълим муддати тўрт йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Қарор билан Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти Божхона институти сифатида қайта ташкил қилинди.

Божхона институти Давлат божхона қўмитасининг ташкилий тузилмасига кириб, божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса ҳисобланади.



Қарор билан Институтнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб олинди, тузилмаси, таълим мутахассисликлари рўйхати, Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Институтда “Божхона иши” ва “Юриспруденция (иқтисодий хавсизликни ҳуқуқий таъминлаш)” мутахассисликлари бўйича таълим муддати 4 йил бўлган бакалаврлар ҳамда “Божхона иши (фаолият турлари бўйича)” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича таълим муддати 1 йил бўлган магистрлар тайёрланади.

Институт курсантлари билан ўқишни тугатгандан сўнг божхона органларида 5 йил давомида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
Шунингдек, институтда божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш учун ўқиш муддати 3 ойдан иборат бўлган “Божхона менежменти” олий курслари жорий этилади.

Божхона ишининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижаларини чоп этиш учун Институт ҳузурида “Ўзбекистон божхона ахборотномаси” даврий илмий журнали таъсис этилади.

Қарор билан Институт ходимларига (мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 70 фоизи миқдорида ойлик устама белгиланди.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Президент қарори Божхона институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар