...
МЕНЮ
ONLINE TV

BMW’нинг айби билан ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус ағдарилиб кетди


09:06, 06.11.2017 Олам
 3 873

Жароҳат олган 6 нафар ўзбекистонликлар шифохонага олиб кетилди.

4 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
 
Хабарларга қараганда, Mercedes русумли кичик автобус BMW автомобили билан тўқнашиб кетган.
 
Гувоҳларнинг айтишича, BMW Х6 русумли машина рулида аёл киши бўлган ва у микроавтобусга йўл бермаган. Натижада кичик автобуснинг ён томонидан унга урилиб, уни ағдариб юборган.
 
Ижтимоий тармоқларда BMW автомобили катта тезликда светафорнинг қизил чироғида ўтиб кетганлиги ҳақида гувоҳлар ёзишмоқда.
 
Аниқланишича, микроавтобус ичида ўзбекистонликлар бўлган. Автоҳалокат натижасида 6 киши яраланди.
 
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ва 2 та реанимация машиналари етиб келишди. Жароҳат олган 6 нафар ўзбекистонликлар шифохонага олиб кетилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Санкт-Петербург Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!