...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТнинг янги Бош котиби нима каромат кўрсатади?


13:16, 06.10.2016 Олам
 3 045

Бутунжаҳон ташкилотининг Бош котиблигига жами 13 нафар номзод кураш олиб борди. Улардан 7 нафари аёл киши бўлди. ХК овоз беришининг якуний босқичига келганида 9 киши қолганди.

БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши(ХК) пайшанба куни халқаро ташкилотнинг бош котиблигига асосий номзод номини эълон қилди.
 
БМТнинг Бош Ассамблеясида Хавфсизлик Кенгаши илгари сурган номзодга овоз берилиши янги котиб тайинланишининг сўнгги босқичи бўлади. Овоз бериш санаси ҳали маълум қилинмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.  
 
Бош котибликка номзодлар орасида ғолиб бўлган шахснинг исми чоршанба, 5 октябарь куни эълон қилинган эди. Олти босқичли овоз бериш якунланганидан сўнг, ХКнинг барча – 15 нафар аъзоси журналистларга ягона номзод Португалиянинг собиқ Бош вазири Антониу Гутерреш эканини айтдилар.
 
2005 йилдан 2015 йилга қадар Гуттереш БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари лавозимида ҳам ишлаган. Собиқ бош вазирга бирорта қарши овоз бўлмади. 13та овоз уни қўллаб-қувватлаган бўлса, ХКнинг иккита аъзоси бетараф эканини айтган.
 
Октябрь ойида ХК тадбирларида Россия раислик қилмоқда. “Умид қиламизки, бу ўзимиз кутганимиздек, барча томонидан бир овоздан тасдиқланади. Биз Жаноб Гуттерешга кейинги беш йил давомида Бош котиблик вазифасини ўташда муваффақият тилаб қоламиз”, дейди Виталий Чуркин.
 
“ХК азоларининг турли тафовутга эга эканига қарамай, бу овоз бериш шуни кўрсатдики, олдимизда турган жиддий масалаларни бир хил даражада тушуна олар эканмиз”, дейди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэр.
 
Буюк Британия қироллигининг БМТдаги вакили Мэттью Райкрофт Гуттереш Ташкилот ва бутун дунё учун муҳим вазиятда БМТнинг кучли ва самарали Бош котиби бўлишига ишонишини айтди.
 
БМТ Бош котиби ўринбосари Фархан Хак Хавфсизлик Кенгашидан тавсияларни олганидан сўнг, Бош Ассамблея раиси Ассамблеянинг барча – 193та аъзосининг овоз бериш кунини белгилайди.
 
Пан Ги Мун котибликка сайланган вақтда ХК ва Бош Ассамблеянинг овоз бериш тадбири бир кунда бўлиб ўтган эди: дастлаб, Хавфсизлик Кенгаши, кейин Бош Ассамблея.
 
Бутунжаҳон ташкилотининг Бош котиблигига жами 13 нафар номзод кураш олиб борди. Улардан 7 нафари аёл киши бўлди. ХК овоз беришининг якуний босқичига келганида 9 киши қолганди. Гуттереш 21 июлда ўтказилган дастлабки босқичдаёқ биринчи ўринга кўтарилиб олди ва сайлов  сўнггига қадар бирор марта ушбу ўрнини йўқотмади.
 
Антониу Гутерреш Партугалия Социал партияси аъзоси, мамлакат Бош вазири, Халқаро социал раиси ва сўнгги ўн йил давомида БМТнинг қочоқлар иши бўйича бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритиб келган.
 
БМТнинг янги Бош котиби 2017 йил 1 январдан ўз вазифасига киришади. Айни вақтдаги котиб – Жанубий Кореянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун икки марта беш йиллик муддатдан кейин 2016 йил 31 декабрда ўз вазифасидан озод этилади. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:БМТ Хавфсизлик Кенгаши Антониу Гутерреш Пан Ги Мун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!