...
МЕНЮ
ONLINE TV

5 октябрь оқшомининг асосий воқеалари тафсилотлари


13:03, 06.10.2016 Олам
 3 906

Ўзбекистон аҳли уйқуда, тунда эса дунёда кўплаб муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарлар тафсилотларига қисқача тўхталамиз.

БМТнинг янги Бош Котиби сайланди. Собиқ Португалия Бош вазири Антониу Гутерреш номзоди ёпиқ овоз бериш йўли орқали бир овоздан маъқулланди. БМТ хавфсизлик Кенгашининг вето ҳуқуқига эга 5та мамлакатдан ҳеч қайси бири қарши фикр билдиришмади. Кенгашга аъзо 15та мамлакатдан 13таси Антониу Гутерреш номзодини ёқлаб овоз беришди.
 
Россия Федерацияси ядро тадқиқотлари бўйича АҚШ билан ўзаро ҳамкорликка чек қўйди. Россиянинг ядро ва энергетика соҳаларида илмий ҳамкорликни тўхтатишига АҚШ томонидан Россияга қарши эълон қилинган санкциялар сабаб бўлди.
 
Польшада тиббий аборт қилишни бутунлай тақиқлаш қарорини бекор қилди. Польша илм-фан ва маориф вазири Ярослав Говин мамлакатда аёлларнинг оммавий қаршилик акциялари ўтказилгандан сўнг, бутунлай аборт қилиш ҳақидаги тақиқ бекор қилинганлигини маълум қилди.
 
Украина Ташқи ишлар вазирлиги украиналикларни вақтинчалик Россия Федерациясига бормасликка ва ҳатто, транзит орқали ушбу мамлакатдан кетмасликка чақирди. “Айни вақтдаги мавжуд вазият инобатга олиниб, Вазирлик ўз халқининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Россия Федерациясига ташриф буюришни вақтинчалик бекор қилишни сўрайди”, дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида. Ҳужжатда келтирилишича, бунга Россияда украиналикларни асоссиз ва бесабаб қўлга олинаётганлиги сабаб бўлган.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин таваллуд куни муносабати билан тилла рангдаги iPhone 7 смартфони яратилди. “Caviar” компанияси томонидан тақдим этилган мобил телефон чекланган миқдорда чиқарилиб, у Путиннинг олтин ва пўлатдан ишланган барельефи билан безатилган. “Supremo Putin Damascus” номини олган смартфон корпусида “Биз барча чақириқларга жавоб берамиз. Россия манфаати учун меҳнат қиламиз!”, деган ёзув битилган. Маълумот учун, Владимир Путин 1952 йил 7 октябрда туғилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Янгиликлар Оқшом янгиликлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!