...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Бен Стиллер саратонга чалинганини айтди


12:27, 06.10.2016 Кино
 3 509

Айни вақтда актёр 50 ёшда ва у оғир жарроҳлик операциясини бошдан ўтказди.

Голливуднинг “Музей – 1”, “Музей – 2” фильмларида бош ролни ижро этган истеъдодли актёр Бен Стиллерда простата бези саратони касаллиги аниқланди.
 
Шифокорларнинг кутилмаганда қўйган ташҳислари тўғри бўлиб чиқди ва актёр зудлик билан жарроҳлик столига ётқизилди, деб ёзади “Hollywood reporter”.
 
Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечган бўлсада, актёр қисқа муддат ичида бошдан кечирган кечинмалари ҳақида таҳририятга интервью берди. Эътиборингизга ушбу интерьюни қисқа тарзда ҳавола этамиз.
 
“Мен ўзимнинг дафн маросимим қандай ўтишини тасаввур қила бошладим”
 
— Аслида простата бези саратони ташҳиси менга бундан 2 йил аввал, 48 ёшимда қўйилганди. Ташҳис ўз вақтида қўйилгани учун барчаси яхшилик билан тугади. Мен, ўрта ёшдаги эркакларга ўз саломатликларига эҳтиёткор бўлишларини, вақт топиб шифокор кўригидан ўтишларини  маслаҳат берган бўлардим. Ҳозир мен соппа-соғман. Аммо ўшанда ўзимнинг дафн маросимим қандай ўтишини тасаввур қила бошлагандим.
 
“Мен ваҳимада эдим. Бу ташҳис ҳаётимдаги барча нарсани бирданига тўхтатди”
 
— Мен учун бу кутилмаган бурилиш бўлди. Аввалига жуда кўрқиб кетдим. Нима қилишимни билмасдим. Қариндошларим орасида бундай касал билан оғриганлар йўқ. Мен ўзимдаги баъзи ўзгаришлар сабабли шифокорларга мурожаат қилгандим. Доктор менинг таҳлил намуналаримни топширишга кўндирди. Унинг ана шу маслаҳати туфайли ҳозир мен тирикман. Натижалар чиққач, даҳшатга тушдим. Тузган бир қанча шартномаларни бекор қилдим. Чунки саломатлигим нуқтайи назаридан кейинчалик ишлай оламанми-йўқми, билмасдим. Шундай оғир дамда ёнимда истеъдодли актёр, қадрдон дўстим Роберт де Ниро бўлди. У менга нафақат руҳан ёрдам берди, балки тажрибали шифокорларни ҳам топишга ёрдам берди.
 
Ҳозирда Бен шифокорлар назоратида. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, бундай жиддий касаллик юзасидан амалга ошириладиган жарроҳлик амалиётларидан сўнг, бемор доимий равишда таҳлил топшириши лозим. Бу касалликнинг бутунлай йўқ бўлгани ёки бўлмаганини билдириши ҳам мумкин экан. 
Умида Якубова

Теглар:Бен Стиллер Голливуд Саратон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!