...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг ядро синовларини тўхтатмоқчи


09:31, 12.09.2017 Олам
 2 180

КХДР 3 сентябрь куни навбатдаги ядро синовини ўтказган эди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтиришга қаратилган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда БМТ Ахборот маркази хабар бермоқда.
 
3 сентябрь куни КХДР ҳисоб бўйича олтинчи ва қуввати катта бўлган ядро синовини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Ана шу ҳаракат сабаб Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар кучайтирилди.
 
Ҳужжатга кўра, Шимолий Кореядан текстиль маҳсулотларини сотиб олишга тақиқ қўйилди. Резолюция КХДРга нефть маҳсулотларини киришига ҳам чекловлар қўяди. Унга кўра, чегаралаш миқдори йил охиригача узоғи 500 минг баррель ва йилига 2 миллион баррелдан ошмаслиги белгиланди.
 
Резолюцияга кўра, БМТга аъзо давлатлар ижтимоий ёрдам фаолиятидан ташқари барча ҳолларда КХДР фуқароларига ишлаш учун рухсатнома бермаслиги лозим.
 
“Бундай қатъий чоралар Шимолий Кореяни халқаро майдондаги вазифасини тўлиқ амалга ошириши кераклигини билдиради. Бош котиб КХДРни Кенгаш қарорига бўйсунишга ва алоқаларни тиклаш учун имконият қолдиришга чақирди”, дейилади БМТ хабарида. 
Дурдона Расулова 

Теглар:БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея КХДР Ядро синови Резолюция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!