Антониу Гутерриш бошчилигидаги делегация шаҳардаги сафарини давом эттирмоқда.
Айни пайтда Самарқанд шаҳрида бўлиб турган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бошчилигидаги делегация шаҳардаги сафарини давом эттирмоқда.
Бош котиб Антониу Гутерриш Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Антониу Гутерриш бироз аввал Самарқанд шаҳридаги “Юксалиш” маҳалласида маҳаллий фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашган эди.
Фото: UN Uzbekistan