БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш халқаро жамоатчиликни Шимолий Корея билан уруш келиб чиқишига йўл қўймаслик учун чоралар кўришга чақирди.
У ўз сўзида “Энг ёмони, биз ҳаммамиз уйқусида туриб юрган одамлардек, уруш домига тортиламиз, бу эса ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин”, деган фикрни билдирган.
Бундан ташқари Гутерриш БМТ нинг Хавфсизлик кенгаши томонидан қўлланилган санкцияларга амал қилиниши керак, деб таъкидлади.
Бош котибнинг фикрига кўра, “Биринчи навбатда Шимолий Кореяга тегишли, шунингдек, бу жабҳада муҳим рол ўйнаётган бошқа давлатлар ҳам хулоса қилишлари керак”. Шунингдек, Гутерриш Корея ярим оролини дипломатик воисталар орқали, ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантиришни талаб қилган.