...
МЕНЮ
ONLINE TV

Биз кутган натижа: Қатар Жанубий Кореяни мағлуб этди


05:43, 14.06.2017 Спорт
 5 260

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018га туғридан-тўғри чиқиш имкониятлари сақланиб қолди.

ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи Осиё қитъасининг “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. Унда Қатар ва Жанубий Корея терма жамоалари майдонга тушишди.
 
Биринчи бўлим ўрталарида Ҳасан Ал-Ҳайдос мезбонларни олдинга олиб чиққан гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлим Қатарнинг ҳужумлари билан бошланди ва бу ҳужумлар 51-дақиқада ўз самарасини берди, мезбонларнинг ажойиб ташкиллаштирган комбинацияларини Акром Афиф чиройли гол билан якунлади.
 
Учрашувнинг 62-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга эришдилар, ўнг қанотдан олдинга ўтган кореялик футболчи тўпни марказга узатди, Ки Сонг Йўнг уни тўхтатиб ўтирмай дарвозага йўллади ва жамоасининг илк голига муаллифлик қилди.
 
70-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонлар яна ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирдилар, жарима майдонига узатилган тўпни Ҳван Ил Су шериги Ҳван Ҳи Чанга ташлаб берди ва ҳужумчи мўлжалда адашмади.
 
Бироқ орадан тўрт дақиқа ўтиб, мезбонлар тезкор ҳужум ташкиллаштирдилар, Табата Ҳасан Ал-Ҳайдосни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Қатарлик ҳужумчи эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди.
 
Шу тариқа Қатарнинг ушбу ғалабасидан сўнг гуруҳдаги вазият чигаллашди. Қатар (7 очко) Хитойни ортда қолдириб бешинчи ўринга кўтарилиб олди, Жанубий Корея эса 13 очко билан иккинчи ўринда қолди. Ушбу натижа Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига ишлади ва ЖЧ-2018 мусобақасига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятлари сақланиб қолди.



ЖЧ-2018, Осиё қитъаси
 
Қатар - Жанубий Корея 3:2
 
Голлар:  1:0 – 25 Ал-Ҳайдос, 2:0 – 51 Афиф, 2:1 – 62 Ки Сон Ен, 2:2 – 70 Хван Хи Чхан, 3:2 – 74 Халид.
 
Қатар: Саад Ал-Шииб, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Ҳассан, Муҳаммад Касола, Али Асадулла, Ҳасан Ал-Ҳайдос, Иброҳим Мажид, Педро Сориа, Буалим Хоухи, Акрам Афиф, Родриго Табата.
 
Жанубий Корея: Квон Сун Тхе, Ким Жин Су, Квон Те Хве, Жанг Ҳвен Су, Чҳво Чол Сун, Ҳан Кук Енг, Сон Ҳин Мин, Ки Сонг Йўнг, И Же Сонг, Жи Донг Вон, Ҳван Ҳи Чан.

Теглар:ЖЧ-2018 Жанубий Корея Қатар Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!