...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бишкек аҳолиси теракт хавфидан “огоҳлантирилди”


12:37, 09.04.2018 Олам
 4 163

Қўнғироқни бишкеклик 44 ёшли фуқаро амалга оширгани аниқланган.

Кеча, 8 апрель куни Бишкек ИИББга Қирғизистон пойтахти марказида жойлашган “Отатурк” хиёбонига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар келиб тушган.
 
Полиция ходимлари хабар қилинган манзилга зудлик билан етиб бориб, атрофни ўраб олган. Текширувлар натижасида парк ҳудудидан портловчи модда ва бошқа шубҳали нарса топилмаган.
 
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик ходимлари ИИББ билан биргаликда ҳодисани ўрганиб, хабарнинг ёлғонлигини, қўнғироқни бишкеклик 44 ёшли фуқаро амалга оширгани аниқланган.
 
Унга кўра, маст гумондор шахс полиция ходимларини чув тушириш мақсадида ёлғон хабар тарқатган. Ҳозирда С.С қўлга олиниб, воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бишкек террорчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!