...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир тоннадан кўп гиёҳвандлик моддаси “фош этилди”


13:36, 22.11.2017 Олам
 4 433

Ушбу жиноий гуруҳнинг яна уч нафар аъзоси полиция томонидан Сарауце шаҳрида қўлга олинган.

Испания ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Гранада шаҳрида уч нафар британиялик ва икки нафар маҳаллий фуқаролар автомашинага наркотик моддаларни юклаётган пайтда қўлга олинди.
 
Испания полицияси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1 тонна 200 кг кокаин гиёҳвандлик моддаси сотилишининг олди олинди.
 
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг берган баёнотига кўра, автомобилда 483 та махсус қопчаларда жойлаштирилган, умумий оғирлиги 531 кг бўлган кокаин моддаси борлигини аниқлаган.
 
Ушбу жиноий гуруҳнинг яна уч нафар аъзоси полиция томонидан Сарауце шаҳрида қўлга олинган.
 
Улар 678 кг гиёҳвандлик моддасини олиб кетишаётганда қўлга олинган.
 
“Segodnya” нашрининг хабарига кўра, шу пайтга қадар бу жиноятни олдини олган Испания полицияси мамлакат тарихида бир вақтнинг ўзида бундай кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жиноятни фош этмаган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Испания Гиёҳванд модда Полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!