Биометрик ҳужжатнинг тайёр бўлганлик даражаси ва электрон буюртманинг қандай босқичда экани ҳақида маълумотлар тақдим этилади.
Ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан жорий қилинган бўлиб, интернет тармоғининг dpm.uz электрон саҳифаси орқали биометрик ҳужжатнинг тайёр бўлганлик даражаси ва электрон буюртманинг қандай босқичда экани ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдим этишни ўз ичига олади.
Электрон буюртманинг ҳолати ҳақида интерфаол консультация хизматига сўров бериш маълумотларни йиғиш пункти томонидан аризачига тақдим этиладиган 32 хонали рақам ва ҳарфлар кетма-кетлигидан ташкил топган буюртма рақамини тизимга киритиш йўли орқали амалга оширилади.