
Facebоок ижтимоий тармоғида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий саҳифаси очилди.
Аҳолининг аксарият қисми интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда кўплаб маълумотларни олишини инобатга олиб, Facebоок ижтимоий тармоғида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий саҳифаси очилди.
Шунингдек, фуқароларни доимий яшаш манзилларидаги шаҳар, туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган давлат хизмат турларига қараб тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини олиш учун фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, Telegram ижтимоий тармоғидаги @PassportInfoUz ботида зарур бўладиган ариза, бланклар ҳамда бошқа зарурий ҳужжатлар рўйхатини олиш имкони мавжудлиги тўғрисида ахборот маълумотлари ҳам жойлаштирилди.
Бундан ташқари, dpm.uz янгиланган веб-сайтида биометрик ҳужжат олиш учун ариза анкеталарни тўлдириш, анкетани юклаш, электрон талабномани ҳолатини кузатиш, биометрик ҳужжат олиш учун квитанция генерация қилиш ҳамда биометрик ҳужжат олиш учун электрон навбатга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун давлат божини “CLICK” электрон тизими орқали тўлашнинг 3 та усули ҳақидаги маълумотлар ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқаросини турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш, Электрон манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизматлари ишга тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар саҳифага жойлаштирилган.