Мусиқа олами профессионаллари клип юқори даражада суратга олинганини эътироф этишмоқда.
Қўлида мукофотни ушлаб туриб, хонанда турмуш ўртоғи Жей Зи ва 4 ёшли қизига миннатдорчилик билдирди.
Тақдирлаш маросимида Бейонсенинг қўшиғидан ташқари Аделнинг “Hello”, Дрейкнинг “Hotline Bling”, Жастин Бибернинг “Sorry” ҳамда Канье Уэстнинг “Famous” қўшиқларига ишланган клиплари ҳам намойиш этилганди, бироқ мукофот айнан Бейонсега насиб этди.
Бейонсега ушбу мукофотни олиб келган “Formation” клипининг режиссураси, монтажи ва оператор иши юқори баҳоланди.