Путин ушбу конвенция 1921 ва 1940 йиллардаги совет-эрон шартномаси ўрнига келишини эслатиб ўтган.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Каспийнинг мақоми тўғрисидаги конвенция тарафларнинг ўзаро келишуви ва қизиқишларини ҳисобга олиб тузилганини таъкидлаган. У мазкур ҳужжатни замонавий ва мувозанлаштирилган халқаро келишув деб баҳолаган. Шунингдек, Путин ушбу конвенция 1921 ва 1940 йиллардаги совет-эрон шартномаси ўрнига келишини эслатиб ўтган.
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳони конвенция Каспий денгизидаги чегаралар қаердан ўтишини аниқ белгилб бермаганини таъкидлаган. Шу боис, музокараларни давом эттириш кераклигини таклиф қилган.
“Мен барчамизни муҳим ҳужжатни имзолаганлик билан табрикламоқчиман. Конвенция – ўз ўрнида Каспий денгизининг конституцияси. Конвенциясияни имзолаб, биз ҳамкорлик учун база шакллантирамиз. Ҳужжатда асосий эътибор Каспий денгизида ҳавфсизликни таъкидлашга қаратилган”, деб таъкидлаган Нурсултон Назарбоев.
Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция РФ, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Эроннинг денгиз бўйича позицияларини белгилаб беради. Ҳужжат 22 йил давомида ишлаб чиқилган ва муддатсизлик ҳарактерига эга.