...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтауда V Каспий саммити бўлиб ўтади


13:25, 24.07.2018 Олам
 1 719

Саммит якунида Каспий денгизи ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция асосий ҳужжат бўлиши мумкин.

12 август куни V Каспий саммити Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида бўлиб ўтади.
 
Саммитда Каспийбўйи давлатлари – Россия, Эрон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади. Саммит ҳақида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Тадбирда томонлар Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми, иқтисодиёт, транспорт, экология ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
 
Саммит якунида Каспий денгизи ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция асосий ҳужжат бўлиши мумкин. Шунингдек, бир қатор беш томонлама ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.
Санжар Жўра

Теглар:Каспий саммити конвенция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!