...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов таслим бўлдими? У улушини сотмоқчи


13:15, 24.07.2018 Олам
 7 258

Миллиардер инглиз клубининг барча акцияларига эгалик қилиш учун ҳаракат қилар эди.

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Англиянинг “Арсенал” клубидаги ҳиссаларини сотиб юборишни ўйламоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
 
Усмонов АҚШ спорт магнати Стэн Кронке ўз улушини ҳеч қачон сотмаслигини тушунгани учун шундай қилишга қарор қилган.
 
Усмоновга инглиз клубининг 30 фоиз акциялари тегишли. У Кронкедан ҳиссаларини сотиб олишга уринганда. Миллиардер ҳар қандай таклифни рад қилган.
 
Бу қарор “Арсенал” назорати учун икки миллиардер ўртасида борган курашнинг ниҳояси бўлади.
 
Ўтган йилнинг октябрь ойида Усмонов ҳиссаси учун Кронке таклиф қилган 525 миллион фунт стерлингни рад қилганди.
 
Бир неча ой аввал, Алишер Усмонов Кронкенинг 67 фоиз акциясини сотиб олиш учун 1,3 миллиард доллар таклиф қилган ва рад жавоби олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алишер Усмонов Арсенал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!