...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каспий денгизида АҚШ базаси очиладими?


17:33, 11.08.2018 Олам
 5 317

Қозоғистон АҚШ билан ҳамкорликнинг кенгайтириши шерикларни ташвишга солиб қўйди.

Бугун, 11 август куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Кайрат Абраҳмонов АҚШ билан ҳамкорликнинг кенгайиши ва мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базаси пайдо бўлиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди.
 
“Гап ҳаводан ташиш мушкул, Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун муҳим бўлган юкларни Қозоғистон орқали савдо темир йўлида транзит қилиш ҳақида кетмоқда. Табиийки, Каспийда қандайдир ҳарбий база бўлиши мумкин эмас”, деган вазир Абдраҳманов.
 
Унинг сўзларига кўра, Каспий денгизида қуролли кучларнинг бўлмаслиги тамойили 12 август куни Актауда бўлиб ўтадиган саммитда имзоланадиган конвенцияда қатъий белгилаб қўйилган. Бу масалани икки томон ўз хоҳишича ҳал қила олмайди.
 
Маълуот учун, эртага, 12 август куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Каспийбўйидаги беш давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда Россия, Қозоғистон, Турманистон, Эрон ва Озарбайжон етакчилари қатнашади.
 
Учрашувда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини белгилаш учун узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган музокараларни якунига етказилиши кутилмоқда. Денгизнинг ҳуқуқий мақомини қатъий белгилаш бўйича конвенция ишлаб чиқилган.
 
Маълумот учун, Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олганди. Келишувга кўра, Қозоғистон АҚШ учун қатор порт ва темир йўлларидан фойдаланиш имкониятини яратиб бериши керак эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Каспий денгизи Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!