Шу кунга қадар Каспий денгизидаги конларда углеводород қазиб чиқариш хорижий компанияларга тендер асосида берилган эди.
“Туркманистоннинг нефть-газ саноати тарихида биринчи маротаба нефтчилар денгиздаги углеводород заҳираларида қазишма ишларини олиб боришга илк қадамларини ташлайдилар”, – дейилади нефть ва газ вазирлигининг хабарида.
“Шимолий Готурдепе” ва “Алтигуи” конларида 10 та бурғулаш мосламалари ёрдамида чуқур бурғулаш ишлари олиб борилмоқда. Бурғулаш ишларининг натижаси бу конларнинг истиқболи ҳақида гувоҳлик беради, деб таъкидланади хабарда.
“Туркманнефть” томонидан мазкур конларда қудуқларнинг горизонтал бурғуланиши бошлаб юборилди.
2015 йилда денгиздаги кон қудуқларининг қайта тиланиши натижасида, 4000 метрдан ортиқ чуқурликда янги нефть ҳавзаси топилган эди. Бу ерда кунига 250 тоннадан кўпроқ нефть қазиб олиш мумкин.
Каспий денгизидаги туркман шельфидаги нефть заҳираси 12 миллиард тонна ва газ заҳираси 6,5 триллион кубометр деб баҳоланмоқда. Ўрта ва катта чуқурликдаги заҳиралар халқаро тендерга қўйилган.
Ҳозирги кунда “Туркманнефть” томонидан 30 га яқин нефть ва газ ҳудудлари эксплуатация қилинмоқда. Бу ҳудудларда 600 дан ортиқ нефть, нефть ва газ конлари мавжуд.