...
МЕНЮ
ONLINE TV

Берлинда 100 кг оғирликдаги тилла танга ўғирланди


09:54, 28.03.2017 Олам
 2 312

1 миллион доллар номиналга тенг бўлган тилла танганинг баҳоси тахминан 3,7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Берлиннинг Боде музейидан қиймати 1 миллион долларга тенг олтин танга номаълум кимсалар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Die Welt” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, ўғирлик 26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси тунда содир этилган. Танганинг оғирлиги 100 килограмм бўлиб, тилланинг қиймати тахминан 3,7 миллион еврога тенг.
 
Танганинг диаметри 53 сантиметрни, қалинлиги 3 сантиметрни ташкил қилади. Танганинг юз қисмида Буюк Британия қироличаси Елизаветта II’нинг сурати акс этган.
 
Мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бораётган полициячилар ўғирликни бир неча киши содир этган, дея тахмин қилишмоқда. Аниқланишича, улар музей ичига ойнадан киришган.
Дурдона Расулова

Теглар:Боде музейи Ўғирлик Берлин Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!