...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бензин нархининг ўзгаришига таъсир этадиган ҳисобот эълон қилинди


17:34, 10.03.2018 Жамият
 5 048

2017 йилнинг дастлабки икки ойида 17 минг 315 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг январь-февраль ойларида бу кўрсаткич 24 минг 695 донани ташкил этгани эътиборга моликдир.

Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг январ-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботини эълон қилди.
 
Унга кўра, 2018 йилнинг илк икки ойида автомобил двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,5 фоизга, енгил автомобиллар  – 42,6 фоизга, автомобил бензини – 17,2 фоизга, пахта толаси – 1,0 фоизга ошган.
 
Хусусан, 2017 йилнинг дастлабки икки ойида 17 минг 315 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг январь-февраль ойларида бу кўрсаткич 24 минг 695 донани ташкил этгани эътиборга моликдир.
 
Айни вақтда юк автомобиллари, автобуслар, портландцемент, дизел ёқилғиси, тамаки маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайганлигини кузатиш мумкин.
 
Шу ўринда дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш қисқаргани нархларга ҳам таъсир кўрсатганини таъкидлаш жоиз. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 12,1 фоизга оширилиб, 4600 сўм, ЭКО дизель ёқилғиси 11,9 фоизга оширилиб, 4700 сўм этиб белгилангани ҳақида аввал хабар қилган эдик.
 
Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ҳам унинг нархига ижобий таъсир кўрсатади, деб умид қиламиз. 
Фирдавс БЕК

Теглар:Бензин автомобиль статистика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар