...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беморнинг жигарига ўз имзосини қўйган шифокор ишидан айрилди


13:53, 14.12.2017 Бу қизиқ
 6 052

Британия қироличаси Елизавета II, жарроҳ-трансплантолог Саймон Брэмхоллни, беморларнинг жигарида ўз имзосини ёзиб қолдиргани учун ишдан четлаштиришди.

Бугунги кунда, трансплантология жарроҳлик амалиётлари ўтказиш бутун дунёда жуда тезлик билан ривожланиб бормоқда. Британиядаги қиролича Елизавета II шифохонасининг жарроҳ-трансплантолог Саймон Брэмхоллни, ўз беморларининг жигарида ўз имзосини куйдириб, ёзиб қолдиргани учун ишдан четлаштиришди.
 
53 ёшли шифокорнинг ҳамкасблари, ўз беморлари жигарида исми шарифининг бош ҳарфларини S ва B кўринишида қолдиргани учун судга беришди. Бу ҳолат бир беморга жигар кўчириб ўтказиш бўйича ўтказилаётган жарроҳлик амалиёти вақтида аниқланган.
 
Шифохона ходимларининг айтишича, шифокор яраларнинг тезроқ битиши учун, томирларни куйдиришда фойдаланиладиган махсус ускунадан фойдаланиб, бундай ишни амалга оширган.
 
Саймон Брэмхолл бу шифохонада ўн икки йилдан бери  ишлаган ва трансплантология бўйича малакали мутахассис ҳисобланган. Унинг ҳамкасбларидан бирининг айтишича, “марҳумнинг оиласи муҳтож бўлиб турган беморга жигарни беришга рози бўлиб турган вақтда, бунчалик ҳақоратомуз муносабатни кутмайди”.
 
Хабарда келтирилишча, суд айбдорни ишдан бўшатиб, шифокорлик фаолияти билан шуғулланишни тақиқлади. 
Обил Сафаров

Теглар:Саймон Брэмхолл Британия Трансплантология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!