Террористлар Европада яна қўпорувчилик ҳаракатини уюштириш билан таҳдид қилдилар.
Экстремистларнинг мазкур хабари ҳақида “Амак” ахборот агентлиги маълум қилди, дейилади хабарда.
Террористлар ўз хабарида Брюсселдаги қўпорувчилик ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот бермади. Бундан ташқари, жангарилар Европада яна теракт амалга ошириш билан таҳдид қилдилар.
Бельгияга чегарадош бўлган давлатлар хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Мамлакат қироли ва қироличаси Бельгия ҳудудини тарк этдилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун Брюсселдаги аэропортда иккита портлаш, кейинроқ шаҳардаги метро бекатларидан бирида ҳам кетма-кет иккита теракт амалга оширилди. Натижада 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди.