Кармана туманидаги 64 хонадондан иборат янги уй “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тавсиясига кўра, фаол ёш оилаларга берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Камолот” уйлари қурилиб, ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит эвазига, бошланғич бадалсиз берилмоқда.
Кармана туманидаги 64 хонадондан иборат янги уй “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тавсиясига кўра, фаол ёш оилаларга берилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Тошкент шаҳрининг Миробод тумани қурилган “Камолот” уйлари ўз эгаларига топширилган эди.