“Биз Ўзбекистонга нисбатан самимий ва ҳалол иш олиб боришимиз керак”, деган эди Лукашенко.
Беларусь Республикаси кенгаши раиси Михаил Мясникович Минскда Ўзбекистон парламенти аъзоларидан иборат делегация билан учрашуви чоғида Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи шу йилнинг 12-14 сентябрь кунлари амалга ошишини айтиб ўтган.
“Биз Ўзбекистонга нисбатан самимий ва ҳалол иш олиб боришимиз керак, чунки бу мамлакат шу пайтгача бизга ҳам шундай дўстона муносабатда бўлиб келган”, деган эди Лукашенко Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Леонид Маринични Белоруссиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаган мажлисда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон томонида тўққизта битим лойиҳаси турибди, умуман, икки давлат ўртасида 11 та ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.