...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бекободда “Мустақилликнинг 27 йиллиги” мавзеси барпо этилади


16:16, 18.08.2017 Жамият
 2 449

Президентнинг таклифига кўра янги мавзеда кўп қаватли бир неча уйлар қурилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 август куни Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашувда янги мавзени лойиҳалаштириш бўйича ишларни бошлашга топшириқ берди.
 
Ушбу янги мавзеда кўп қаватли уйлар қурилади.
 
Уйлар Ўзбекистон металлургия комбинати ва Бекобод цемент заводи ишчилари учун тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига бунёд этилади. Ҳар йили ўртача 1200 хонадон фойдаланишга топширилади. Мавзедаги биринчи уйларни бир йилдан сўнг, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.
 
Президентнинг таклифига кўра янги мавзе “Мустақилликнинг 27 йиллиги” деб номланди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Бекобод шаҳрига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар